Ассосий меню

Компания ҳақида
Автор: Administrator   
18.03.2009 12:10

 

             Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ҳузуридаги “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш Бирлашмаси банкнот ва бошқа турдаги ҳимояланган қоғозларни, паспортларни, тангаларни, шунингдек, давлат аҳамиятига эга бўлган бошқа ҳужжатларни тайёрлаб берувчи Ўзбекистон республикасидаги ягона ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланади.

“Давлат белгиси” ДИЧБ таркибига қуйидагилар киради:

-Тошкент Босма фабрикаси;

-Тошкент Қоғоз фабрикаси;

-Тошкент Зарбхонаси.

“Давлат белгиси” ДИЧБ Тошкент Босма ва Қоғоз фабрикалари, Тошкент Зарбхонаси жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларининг энг замонавий ускуналари билан таъминланган.

“Давлат белгиси” ДИЧБ корхоналарининг маҳсулотлари орасида қуйидагиларни алоҳида кўрсатиш мумкин:

-қалбакилаштиришдан ҳимояланган, юқори сифатли қоғозлар, паспорт қоғози (кимёвий ҳимоя билан), акциз маркалар учун қоғозлар, банкнот қоғозлари;

-банкнотлар;

-сертификатлар, лотереялар, чеклар;

-акциз маркалари;

-юқори бадиийликдаги почта маркалари;

-ИКАО талабларига мувофиқ келувчи паспортларни;

-коллекцион ва эсдалик тангалар тўпламлари;

-эсдалик нишонлари.

Тошкент Қоғоз фабрикаси 1995 йилда қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган. Ускуналар мажмуаси, доирасимон тўрли қоғоз тайёрлаш машинаси ва Ноу-Хау Германиянинг “Паперфабрик Луизенталь” фирмаси томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси пахта етиштирувчи ва уни экспорти бўйича жаҳонда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Шунингдек ҳимояли қоғозлар ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида пахта толаси ва пахта момиғи (линт)дан фойдаланилади. Буюртмачининг талабига кўра эса 25 фоиз миқдорида ёғоч целлюлозаси қўлланиши мумкин. Қоғоз маҳсулотлари доирасимон тўрли қоғоз тайёрлаш машинасида тайёрланади ва ҳам локаль, ҳам уч тонли умумий сув белгисига эга бўлиши мумкин. Фабрикада кимё лабораторияси мавжуд бўлиб, у ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг барча физик-механик кўрсаткичлари сифатини назорат қила оладиган энг замонавий асбоблар билан таъминланган. Шунингдек, “Хоневелл” фирмасининг ҳаракатланувчи қоғоз полотноси сифатини аниқловчи тизими ҳам мавжуд

       Қоғоз ишлаб чиқаришда ҳимоянинг махсус элементлари ҳисобланган флуоресцирловчи, кўринадиган ва кўринмас толалар, турли хилдаги ҳимоя иплари қўлланилади. Қоғоз, оптик оқартувчиларсиз тайёрланади.

     Тошкент Қоғоз фабрикаси қалбакилаштиришдан ҳимояланган қоғозларни нафақат республика ички истеъмолчиларига, балки ҳориж давлатларига ҳам етказиб беради. Фабрика томонидан турли ҳимояланган қоғозлар Бангладеш Республикасига, Францияга, Россия Федерациясига, Комбоджага, Озарбайжонга, Қирғизистонга, Грузия каби давлатларга мунтазам равишда етказиб берилмоқда.

1998 йилда Тошкент Қоғоз фабрикасида сув белгилари шахсий Ательеси ишга туширилди. У ерда Буюртмачилар талаблари бўйича исталган мураккабликдаги портрет, архитектура ва бошқа сув белгилари билан доирасимон тўрли сорочкалар тайёрланади. Шунингдек, мавжуд бўлган ўта замонавий ускунада сув белгиларини “электротайп” усули билан тайёрлаш ўзлаштирилди.

2003 йилга келиб яна ўша “Паперфабрик Луизенталь” фирмаси билан ҳамкорликда қоғоз тайёрлаш машинасининг реконструкцияси мувоффақиятли амалга оширилди. Бунда “кичик курцформер”, юқори тезликка эга бўлган тозаловчи ва майдаловчилар ўрнатилди. Амалга оширилган реконструкция туфайли, фабрикада жаҳоннинг барча стандартларига мос келувчи, “тўлқинсимон ип” (“ныряющий нить”) самараси билан яхшиланган сифатдаги юқори ҳимояли қоғозларни ишлаб чиқариш имкони туғилди.

       Тошкент Қоғоз фабрикасида асосий маҳсулотдан ташқари, металлаштирилган пленка билан кашированли қоғозларни ишлаб чиқариш, ялтироқ пленкалар билан ламинациялаш, шунингдек, пленкалар юзини праймерлаш ўзлаштирилди.

      Етказиб берилаётган маҳсулотнинг юқори сифати сифатни бошқаришнинг Халқаро сертификати ISO 9001:2000 билан мувофиқликда олиб борилаётган иш орқали таъминланмоқда. Бу сертификат фабрика томонидан 1997 йилда олинган.

    Тошкент Қоғоз фабрикаси харидорлар буюртмаларини жойлаштириш учун катта ишлаб чиқариш потенциалига эга. Бизнинг мутахассиларимиз қоғозни қандай мақсад учун ишлаб чиқарилганлигига қараб тавсифнома ва хусусиятларини, босма усулларини ва қоғозга ишлов беришнинг кейинги жараёнларини танлайдилар ва ишлаб чиқа оладилар.

      Тошкент Қоғоз фабрикасида ишлаб чиқариш хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади. Маҳсулот ва умумий хавфсизлик назорати тизими ишлаб чиқаришнинг хом-ашёни қабул қилиш ва унга ишлов беришдан бошлаб, якуний ҳисоб-китоб, тайёр маҳсулотни жойлаш (упаковка) ва хавфсиз жўнатишгача бўлган ҳар бир босқичида амал қилади.

Обновлено 09.07.2010 07:53